Шифокорлар коронавируснинг камдан-кам учрайдиган аломати ҳақида маълумот беришди

00:20 14 Январь 2022 Дунё
1107 0

Фото: Depositphotos

COVID-19 билан касалланган баъзи одамларда конъюнктивит ривожланиши мумкин ва камдан-кам ҳолларда инфекцияланган одамнинг кўзлари йиринглаши мумкин. Бу ҳақда россиялик иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков айтиб ўтди.

«Шиллиқ қаватнинг шикастланиши, конъюнктивит бўлиши мумкин. Ва бунинг фонида кўзлар йиринглайди. Аммо бу камдан-кам ҳолларда бўлади. Чунки йиринг кенг яллиғланиш фонида бактериал флора қўшилишидан далолат беради», дейди шифокор.

Рус иммунолог-аллергологи Владимир Болибок, ўз навбатида, айрим одамларда коронавируснинг организмга таъсири туфайли кўз касалликлари пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бу аломат камдан-кам учрайди.

Болибокнинг сўзларига кўра, уни анъанавий яллиғланишга қарши дорилар билан даволаш мумкин.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари коронавируснинг янги «Омикрон» штамми билан касалланиш аломатлари нафас қисилиши, чарчоқ, шунингдек, диарея ёки қусиш бўлиши мумкинлигини айтишганди. Бу белгиларнинг барчаси одатда юқори иситма, доимий йўтал, ҳид ёки таъмнинг йўқолиши ёки ўзгариши билан бирга келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер