Шифокор уйқудан олдин гаджетлардан фойдаланиш натижасида юзага келадиган касалликлар ҳақида маълумот берди
Иллюстратив фото
Ётишдан олдин смартфонлардан чексиз фойдаланиш соғлиқ учун бир қатор салбий оқибатларга олиб келади. Хусусан, ўсмирларда уйқусизлик ва депрессияни қўзғатади, дея огоҳлантирди россиялик эндокринолог Наталья Кирдянкина. Унинг қўшимча қилишича, гаджетлардан ортиқча фойдаланиш жисмоний ва руҳий саломатликка таъсир қилади.
Кўришнинг хиралашиши, билак ёки бўйин оғриғи ва бош оғриғи смартфонни чекланмаган ҳолда ишлатиш оқибатларидан айримлари ҳисобланади. Бундан ташқари, баъзи руҳий ёки хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Масалан, нотўғри реакциялар, мактабда ёки ишда қийинчиликлар, реал ҳаётда ижтимоий ўзаро таъсирнинг пасайиши муносабатларнинг бузилиши кабилар шулар жумласидандир.
«Муаммо гаджетларнинг дисплейларидан кўп миқдорда кўк ёруғлик чиқиши билан боғлиқ. Бу ҳолат кечқурун уйқуга ва сифатли тунги дам олишга ёрдам берадиган мелатонин гормони ишлаб чиқаришни бостириши мумкин. Шунинг учун, ухлашдан икки-уч соат олдин гаджетлардан фойдаланмаслик керак», дейди Наталья Кирдянкина.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг