Шифокор нима учун болаларда бодомсимон безларни олиб ташламаслик кераклигини тушунтирди
Фото: Freepik.com
Бодомсимон безлар олиб ташланган болалар инфекцияларга кўпроқ мойил бўлади.
Собиқ Иттифоқ даврида палатин бодомсимон безлар шамоллаш ва инфекцияларга олиб келиши мумкин бўлган кераксиз орган ҳисобланган. Шунинг учун шифокорлар кўпинча бодомсимон безларни шишган тақдирда, уларни олиб ташлашган. Аммо сўнгги йилларда ушбу «даволаш» усулини қайта кўриб чиқилган. Чунки бодомсимон безлари олиб ташланган болалар кейинчалик шамоллаш ва пастки нафас йўлларининг инфекциялари — трахеит, бронхит, пневмониядан азият чекканлар. Бу ҳақда оториноларинголог Нина Руденко айтиб ўтди.
«Гап шундаки, болалар томоқдаги инфекцияга қарши ҳимоя тўсиғидан маҳрум бўлишган. Чунки палатин бодомсимон безлар иммунитет функциясини бажаради ва инфекциянинг пастки нафас йўлларига киришига тўсқинлик қилади», дейди мутахассис.
Унинг қўшимча қилишича, энди шифокорлар бодомсимон безларни олиб ташлашга фақат қатъий кўрсатмалар бўйича мурожаат қилишади.
«Кўп ҳолларда шифокорлар ҳали ҳам бодомсимон безларни консерватив даволашга ҳаракат қилишади. Чунки даволашнинг замонавий усуллари уларга буни амалга оширишга имкон беради ва болаларда бодомсимон безларини сақлаб қолади. Шунда улар ўзларининг иммун функциясини бажарадилар», дейди Руденко.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг