Циндаода бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитида нечта ҳужжат имзоланади?
Пойтахтимизда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан шу йилнинг 9-10 июнь кунлари Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити тақдимотига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
“Халқ сўзи” мухбири Омонулла Файзиевнинг хабар беришича, тадбирда сўзга чиққан Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янь чин ўлкасининг Циндао шаҳри бу йил ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг XVIII мажлисига мезбонлик қилиши ҳақида айтиб ўтди.
Дипломат таъкидлаганидек, учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг юқори даражадаги вакиллари тузилма доирасида ҳамкорликнинг турли жиҳатлари бўйича муҳим масалаларни муҳокама қиладилар. Давлат раҳбарлари халқаро тузилмани янада ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, XXI асрнинг янги воқеликларида кўп қиррали ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқадилар. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг асосий масалалар ҳам мажлис кун тартибидан ўрин олган. Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ўртасидаги икки томонлама музокаралар тор ва кенг доирада ўтказилиши кутилмоқда.
Тадбир Циндао декларациясининг қабул қилиниши ва турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни тартибга солувчи 20 га яқин муҳим ҳужжат билан якунланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг