Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммитида иштирок этади. Бу ҳақда “Азия Плюс” нашри хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, Душанбе саммитида қатнашиш учун 12 давлат – Хитой, Россия, Эрон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Бангладеш, Шри-Ланка президентлари Тожикистонга ташриф буюради.
Кенгашга аъзо яна 15 давлатнинг бош вазир, вазир ўринбосарлари ва ташқи ишлар вазирлари саммитда иштирок этади.
Қайд этилишича, саммитда иштирок этишдан ташқари, барча делегациялар раҳбарларининг қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг