Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

16:22 06 Апрель 2019 Сиёсат
1639 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун бугун Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалга катта тайёргарлик кўрилган. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, танлов қатнашчилари ҳамда меҳмонлар учун қулай шароитлар яратилган. Фольклор-этнографик чиқишлар, сайёҳлик масканларига ташрифлар, илмий конференция ва кўргазмаларни ўз ичига олган маданий-маърифий тадбирлар дастури тайёрланган.

Фестиваль 10 апрель куни якунига етади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер