Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрига борди.
Бугун давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади.
Куннинг иккинчи ярмида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан мамлакатимизга келади. Етакчилар музокаралар ўтказиши ва қатор тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг