Шавкат Мирзиёев Путинни Россияда бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ғалабаси билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.
Давлатимиз раҳбари мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади.
Мамлакатимиз етакчиси Россия Президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг