Шавкат Мирзиёев Миллий дендрология боғида кўчатлар экилишини бошлаб берди
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилаётган жойда 108 гектар майдонда Миллий дендрология боғи ташкил қилинмоқда.
Бу ердаги «Яшил» университет ҳудудида «Илм – лойиҳа – амалиёт» занжири асосида барпо этилаётган «in-vitro» лабораторияси, Доривор ўсимликлар ҳамда Уруғчилик ва селекция марказлари ҳам шу йилнинг ўзида ишга туширилади.
Президентимиз тадбирда қатнашаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен, ушбу форумнинг Котибияти директори Жульет Биао, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари ҳамда барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг Президентимиз тадбир қатнашчилари билан биргаликда Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экишга киришди.
Бу билан бир вақтда республикамиз ҳудудларида 21 мингга яқин юртдошларимиз яна 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат ўтқазади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг