Шавкат Мирзиёев: Илм бўлмаса, лаборатория бўлмаса, қандай қилиб рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин?!

13:08 12 Май 2021 Сиёсат
1264 0

Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун экспорт ҳажмини янада ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Мухбиримиз хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умрзоқовга тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари билан бирга биринчи ярим йилликда экспорт ҳажмини 5,2 миллиард долларга етказишни таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

Бунда Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Хўжаев вилоят ҳокимлари билан бирга, январь-апрель ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича бажарилмаган 169 миллион доллар ўрнини иккинчи чоракда тўлиқ қоплаши керак.

«Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига май-июнь ойларида камида 10 та тўқимачилик корхонасида “Oeko-Tex” стандартларини жорий этиб, йил якунига қадар стандартларни 50 тага етказиш кераклиги таъкидланди.

Давлат раҳбари маҳсулотлар ишлаб чиқаришда стандартлар йўқлиги, лабораториялар ишламаётганини танқид қилди.

— Стандартсиз биронта тармоқ, корхона жаҳон бозорида рақобат қила олмайди. Илм бўлмаса, лаборатория бўлмаса, қандай қилиб рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин?! Товар жаҳон стандартига жавоб берсагина экспортга чиқиши мумкин, — деди Президент.

Мутасаддиларга икки ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, “BSI”, «СиE», “Global G.A.P” каби халқаро стандартлар бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, маҳаллий корхоналар мутахассисларини жойларда ўқишини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер