Шавкат Мирзиёев энергетика хавфсизлигини кафолатли таъминлаш масаласига тўхталди
"Миллий энергетика стратегияларини уйғунлаштириш, минтақалараро энергия ресурсларини узатиш тармоқларини ривожлантириш, “яшил” энергетика технологияларини кенг жорий этишнинг аҳамияти ошмоқда.
Биз Ташкилотнинг энергетика соҳасида ҳамкорлик стратегиясининг асосий йўналишларидан бири бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз. 2030 йилгача 25 гигаватт қувватдаги қайта тикланувчи энергия манбаларини яратишни ва балансимизда уларнинг улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганмиз. Шу йилнинг ўзида 2 гигаватт қувватдаги йирик шамол ва қуёш электр станцияларини ишга туширяпмиз. Шунингдек, “яшил водород” ишлаб чиқариш соҳасида ҳам илк қадамларни қўймоқдамиз. Ушбу йўналишларда барча давлатлар билан очиқ мулоқот ва тажриба алмашишга тайёрмиз.
Ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва ишларни тизимли асосда олиб бориш учун Ташкилотимиз доирасида алоҳида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф этамиз", деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг