Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари янги Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, таъзия билдирди
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари янги Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазир ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, уларга таъзия билдирди.
Бугунги таъзия маросимида Франция Президенти Эммануэл Макрон, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ, Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, жами 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг