Шарофиддин Амриддинов оғир атлетика бўйича 2 та олтин медаль билан Жаҳон чемпиони бўлди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати
Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи дастлабки олтин медални қўлга киритди.
Ҳозиргина ёшлар (эркаклар) ўртасида -102 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш машқи якунига етди. Унда ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов якуний 204 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
Шу билан бирга Ш.Амриддинов иккикурашда ҳам ғолибликни қўлга киритиб, катта олтин медалга ҳам эга чиқди.
Оғир атлетика бўйича У-20 ЖЧ
Йигитлар, -102 кг:
1. Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) – 372 (168+204) кг;
2. Петрос Петросян (Арманистон) – 363 (161+202) кг;
3. Муҳаммад Ҳамада (Фаластин) – 361 (168+193) кг.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг