Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

11:03 11 Декабрь 2022 Сиёсат
964 0

Адлия вазири А.Тошқулов Покистон Ислом Республикаси Адлия вазирлиги томонидан онлайн форматда ташкил этилган ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги — 9-мажлисида иштирок этди.

Мажлис давомида иштирокчилар ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва аъзо давлатларда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.

Тадбирда адлия вазири А.Тошқулов маъруза билан иштирок этди ҳамда вазирлик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги ўзгаришлар билан иштирокчиларни таништирди. Жумладан, вазирликнинг мамлакатимизда бўлиб ўтаётган маъмурий ислоҳотлардаги ўрни, маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва давлат хизматларини кенгайтириш, ушбу соҳага жорий қилинаётган инновациялар ҳамда қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолиятлар таъкидланди.

ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари ҳам маърузаларида ўз давлатларида адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида, хусусан, бепул ҳуқуқий ёрдам, норма ижодкорлиги, юридик хизматлар, суд экспертизаси ва бошқалар ҳақида маълумотлар бердилар.

Тадбир иштирокчилари ташкилотга аъзо давлатлар адлия вазирликларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, икки томонлама ташрифларни жадаллаштириш, тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликдаги турли тадбирларни ташкиллаштириш юзасидан таклифларни илгари сурдилар.

Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан томонларнинг умумий келишувларини акс эттирувчи қўшма баёнотни имзолашга келишиб олдилар.

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер