Шакир Маҳмуд Бандар: «ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида сайлов қонунчилиги ва янгиликларига бағишланган форум ўтказмоқчимиз»

10:13 20 Октябр 2021 Сиёсат
571 0

Хабар қилинганидек, юртимизда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) кузатувчилар миссияси ўз фаолиятини бошлади. 

ИҲТ Сайловларини кузатиш бўйича гуруҳи раҳбари Шакир Маҳмуд Бандар Ўзбекистонда сайлов жараёнлари ва келгусидаги режалари ҳақида фикр билдирди.

«Бизнинг бўлинмамиз Ислом ҳамкорлик ташкилотида яқинда очилди. Ушбу бўлинма ташкилотга аъзо давлатларнинг сайловларни ўтказадиган тузилмалари билан ҳамкорликда ишлаш ва сайловларни кузатиш учун таъсис қилинди. Бўлинмамизда 35 нафар ходим фаолият юритади ва бўлинмамиз номидан бир таклиф билан келдим. Яъни ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида сайлов қонунчилиги ва янгиликларига бағишланган форум ўтказмоқчимиз. Ушбу форумни келаси йилга режалаштирганмиз. Унда 75 та аъзо ташкилотлардан ташқари, халқаро тузилмаларнинг вакиллари ҳам иштирок этади. Ишончимиз комилки, келаси йил Тунис шаҳрида бўладиган ушбу форум сайлов мавзуидаги энг катта форум бўлади ва унда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясини кўришдан жуда мамнун бўламиз» — деди эксперт.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер