Шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова шахмат бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби бўлди.
Туркиянинг Гебзе шаҳрида ўтказилган мусобақада Тоҳиржонова ва россиялик Александра Малцевская бир хил – 8,5 очкодан тўплашди. Фақатгина қўшимча кўрсаткичлар эвазига Россия вакили шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Бронза медаль эса 8 очко жамғарган грузиялик Нино Хомерикига насиб этди.
Маълумот учун, 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 70 дан ортиқ мамлакатнинг 300 га яқин вакили қатнашди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг