Шахмат: ёшларимиз Қозоғистондаги турнирда 1-ўринни қўлга киритди
Қозоғистонда 8 — 14 ёшли болалар ўртасида “Аралбай Муҳамбетов — 2025” хотира мусобақаси ташкил этилди. Мазкур беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 1-ўринни қўлга киритди. Швейцария тизими асосида стандарт йўналишда ўтказилган 9 турлик мусобақа якунларига кўра, мамлакатимиз вакили Жаҳонгир Насимов 8 ёшгача бўлганлар тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, рейтингига 60 очко қўшиб олди.
Бундан ташқари, Абдулборий Абдувалиев 14 ёшгача бўлганлар орасида 2-ўринни, Нилуфар Маҳмудова 12 ёшгача бўлганлар, Нигина Худойбердиева эса 18 ёшгача бўлган қизлар тоифасида фахрли 3-ўринни банд этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг