Шаҳрисабз шаҳрида Маънавият ва маърифат маскани очилди

17:39 22 Июнь 2023 Жамият
774 0

Фото: “Халқ сўзи”

Масканнинг тантанали очилиш маросимида таъкидланганидек, Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги тегишли қарори билан 2021-2023 йилларда барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат масканлари барпо этилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, ўтган вақт мобайнида Қашқадарё вилоятида 7 та маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилган эди. Шаҳрисабз шаҳридагиси бу борада саккизинчиси бўлди.

Масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд. Хизмат хоналари замонавий жиҳозлар, компьютерлар билан таъминланган.

— Йил сўнгига қадар вилоятнинг яна 7 та ҳудудида Маънавият ва маърифат масканлари фойдаланишга топширилиши кутилмоқда, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова. — Айни вақтда эса Касби ва Кўкдала туманларидаги Маънавият ва маърифат масканларида барча қурилиш, пардозлар ишлари якунланган бўлиб, яқин кунлар ичида фойдаланишга топширилади.

Иштирокчилар Шаҳрисабз шаҳар Маънавият ва маърифат масканида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ушбу маскан ҳудуднинг ўзига хос ижодий “ақл маркази”га айланиши, ранг-баранг тадбирлар, лойиҳалар амалга ошириладиган, зиёли инсонлар қадами аримайдиган жой бўлиши кўзда тутилган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер