Шаҳрихонликлар ислоҳотлардан мамнун

13:04 22 Ноябрь 2024 Жамият
257 0

Саминжон ҲУСАНОВ/”Халқ сўзи”. Давлатимиз раҳбарининг “2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида 109 млрд 300 млн сўм маблағ йўналтирилди. Мақсадли лойиҳалар натижасида ҳудудлардаги узоқ йиллик муаммолар ижобий ечим топиб, аҳоли учун қулай шароитлар яратилди. Бу каби ўзгаришлардан шаҳрихонликлар ҳам мамнун, албатта.

— Куз-қиш мавсуми яқинлашгани сари электр энергияси таъминотига доир муаммоларимиз ортаверарди, — дейди тумандаги Хўжаобод МФЙнинг Баҳор кўчасида яшовчи Шуҳратбек Аҳмаджонов. — Айниқса, носозлик юзага келган пайтлари кун давомида таъминотсиз қолган пайтларимиз кўп бўлган. Жорий йилда маҳалламиздаги трансформатор таъмирланиб, 1,2 км ҳаво тармоғи сип кабелларга алмаштирилиши натижасида муаммога ечим топилди. Натижада 100 та хонадонда таъминот сифати яхшиланди.

Шунингдек, 1 млрд 837 млн сўм маблағ ҳисобига “Шаҳрихон” кўчасидаги мавжуд сув қудуғи реконструкция қилиниб, қўшимча янги сув қудуғи ишга туширилиши орқали 400 та хонадоннинг “оби ҳаёт”га бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилди. Тегирмонбоши, Оқ олтин, Мустақиллик ҳамда Юзлар маҳаллаларидаги 8,2 кмдан иборат ички йўлларнинг асфальтланиши эса обод манзиллар сонини янада оширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер