«Шаҳодатнома»ни эндиликда электрон шаклда олиш мумкин
Жорий йил мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали;
Шунингдек, электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали юклаб олиш имкони яратилган.
«Маълумот учун, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» (собиқ ДТМ)нинг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган.
Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади. Битирувчилар шаҳодатномаларини шахсан тақдим этишларига эҳтиёж йўқ», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг