«Сервис йўқ жойда қайта харидлар амалга ошмайди»

11:11 01 Ноябрь 2021 Жамият
494 0

Фото: Савдо-саноат палатаси

Тадбиркорлар талабига биноан жорий йилнинг 30 октябрдан 21 ноябргача «Сервис йўқ жойда қайта харидлар амалга ошмайди» шиори остида «Самарали сервис» курси яна йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Business Monitoring Group унитар корхонаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу курс турли соҳа вакилларини бир жойда тўплади. 

Шу жумладан, маиший техника чакана савдоси, кийим-кечак дўконлар тармоғи, озиқ-овқат дўконлар тармоғи, агробизнес улгуржи савдоси, тижорий интерьер дизайн вакиллари тез ўзгарувчан бозор иқтисодиёти вазиятида керакли билим ва кўникмалар олади.

Курснинг асосий мақсади бу юқоридаги бизнес йўналишларида сервисни юксалтириш ва компаниялар барқарор ривожланишида мижозларга эътиборли бўлиш борасида маълумотлар беришдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер