Президент Сергели ер усти метросини шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топшириш вазифасини қўйди
Янги экопаркда Сергели тумани мутасаддилари, аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
- Бугун бу ерга келишимдан мақсад - коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги мураккаб вазиятда халқимизни нималар ўйлантираётгани, одамлар ҳаётини яхшилаш учун яна нималар қилиш кераклигини биргаликда фикрлашиб олиш, - деди давлатимиз раҳбари.
Сергели тумани учун шакллантирилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Транспорт ва коммунал хўжалик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан қиймати 83 миллион доллар бўлган, 7 километр узунликдаги Сергели ер усти метроси қурилмоқда. Уни жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди.
Оқова сув ва иситиш тармоқларини яхшилаш, марказий иссиқлик тизимини ёпиқ тизимга ўтказиш орқали модернизация қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг