Сергелида ишчилар ётоқхонасида ёнғин содир бўлди

10:40 29 Ноябрь 2021 Жамият
890 0

Тошкент шаҳар Сергели тумани Нилуфар 3-тор кўчасида жойлашган «Узмилл» МЧЖ ҳудудида 2021 йил 29 ноябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Ёнғин соат 05:05 да ишчилар учун мўлжалланган ётоқхонада келиб чиққан. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:08 да етиб борган ҳамда соат 05:43 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатди воқеа жойида бўлган 43 нафар ишчининг 18 нафари турли хилдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Ёнғин келиб чиқишига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер