Сергели туманининг электр таъминотидаги узилишга ойдинлик киритилди
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни сайтларда ва ижтимоий тармоғида Сергели-7 туманининг Г-24 мавзесидаги 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-сонли кўп қаватли уйларда 12 соатдан бери электр энергиясида узилиш бўлаётгани эълон қилинган эди. “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” АJ ушбу вазият бўйича қуйидагиларни маълум қилди. Бу ҳақда “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” АJ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча 25 ноябрь куни кеч соат 21:00да Сергели туманига қарашли ПС “Пригородный”, РП “Победа”, фидер “Уран” дан чиқувчи Юқори кучланишли ТП 3978 –сонли трансформатор пунктида авария ҳолати юз берган (трансформатор куйган).
Натижада, жорий йилнинг 26 ноябрь куни кеч соат 21:00 дан 27 ноябрь 11:15 га қадар Сергели-7 туманининг Г-24 мавзесидаги 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-сонли кўп қаватли уйларда электр энергиясида узилиш бўлган. Г-24 мавзесига қарашли ТП3978–сонли трансформатор пунктидаги трансформатор янги 400 кВА трансформаторга алмаштирилди. Ушбу ҳолат Сергели туман электр таъминоти корхонасининг махсус тезкор ишчи гуруҳи томонидан бартараф этилди. Айни пайтда туманнинг Г-24 мавзесидаги 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-сонли кўп қаватли уйлар электр энергияси билан барқарор таъминланган.
"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг