Сентобда кутубхона

13:57 29 Май 2019 Жамият
1709 0

Навоий вилоятининг марказидан 270 километр олисдаги Сентоб қишлоғида янгидан бунёд этилган кутубхона фойдаланишга топширилди. 

Сентоб Нурота туманининг асосан форсийзабон аҳоли истиқомат қилувчи қишлоқларидан бири. Шу боис ушбу масканда мактаб ва мактабгача таълим тожик тилида олиб борилади. Табиийки, мазкур тилда сиёсий, бадиий, илмий-техник адабиётларга эҳтиёжни қаноатлантириш қишлоқда узоқ йиллардан буён муаммолигича қолиб келмоқда эди.

-Қишлоғимиз Сентобсой бўйлаб қарийб 15 километрга чўзилган, - дейди таълим фахрийси Адҳам Элмуродов. – Тоғ орасида бўлганимиз сабаб уяли алоқа тизими ҳам маълум ҳудудлардагина ишлайди. Шу сабаб интернет тармоғидан барча ҳамқишлоқларимиз ҳам фойдаланиша олмайди. Ушбу кутубхонанинг ишга туширилиши ниҳоятда дилимиздаги ниятнинг ижобати бўлди.

Кутубхонанинг очилиш тантаналари доирасида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида“Китоб – тафаккур чироғи“ тадбири ўтказилиб, қишлоқ ёшлари ўзларининг истеъдод ва иқтидорларини намойиш этдилар.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер