Сенаторлар умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этди
Юртимизда ҳар йили меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи Наврўз умумхалқ байрами арафасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилади.
Ана шу эзгу анъаналар доирасида Олий Мажлис Сенати аъзолари, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти Кенгаши ижроия қўмитаси ходимлари ҳамда Экоҳаракат фаоллари иштирокида «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 26-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
Ҳашар давомида мактаб ҳудуди атрофи тозаланиб, тартибга келтирилди, санитария ҳолати яхшиланди. Шунингдек, мактаб ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шу билан бирга, ўқувчиларни табиат, ўсимлик ва ҳайвонот оламини асрашга ундовчи, уларга муносабати ҳамда меҳрини оширувчи, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантирувчи лойиҳа билан танишилди.
Иштирокчилар мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларида фаол иштирок этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг