Сенатор ЖССТнинг Узоқ умр кўриш стратегияси муҳокамасида иштирок этди

23:24 27 Март 2026 Сиёсат
519 0

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова ЖССТнинг Узоқ умр кўриш бўйича Европа минтақаси стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган вебинарда онлайн форматда иштирок этди.

Тадбирда ЖССТ Европа минтақаси мамлакатларининг тегишли идоралари вакиллари ва экспертлари қатнашди. Асосий эътибор «Кексалик – бу ҳаёт: ЖССТнинг Европа минтақасида ҳаётнинг барча босқичларида инсонлар саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси» лойиҳасига қаратилди.

Таклиф этилаётган Стратегия кекса инсонларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш, ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганлиги таъкидланди.

Тадбир якунида иштирокчилар ҳужжатнинг асосий йўналишлари бўйича фикр алмашдилар ва соғлом кексайиш сиёсатини илгари суриш соҳасида давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер