Сенатор — талабалар ҳомийси

12:47 25 Июль 2021 Жамият
518 0

Сўнгги йилларда мамлакатимиз олий таълим тизимидаги ижобий ўзгаришлар нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик мутахассислар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Хусусан, ўқувчи-ёшларнинг олий таълимга қабул қилинишда бир нечта таълим йўналишларига ҳужжат топшириши, саралаш босқичлари ҳамда ўқув жараёнларидаги шаффофлик ва бошқа янгиликлар ушбу тизимни жаҳон таълим стандартлари даражасига олиб чиқишга замин яратмоқда. Қолаверса, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида олий таълим муассасалари ташкил этилмоқдаки, бу эса юртдошларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашларига яқиндан кўмак бермоқда. Денов туманидаги Денов тадбиркорлик ва педагогика институти, Термиз давлат университетининг Денов филиали фикримизнинг ёрқин далилидир.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, мазкур таълим даргоҳларида бугунги кунда иқтисодиёт тармоқлари учун энг замонавий ва етук кадрлар тайёрланади. Бунинг учун муассасада барча шароит ва имкониятлар яратилган.

Дарвоқе, Денов, Сариосиё ҳамда Узун туманларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланган Абдуғани Сангинов таълим даргоҳлари талабаларининг яқин кўмакчисига айланган. Жумладан, таълим ва спортдаги энг фаол талабалар сенатор томонидан яқиндан қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Иқтидорли талабалар учун Сурхондарё вилоятининг тарихий қадамжолари, шунингдек, диққатга сазовор гўшаларига тез-тез саёҳатлар уюштирилади. Жорий ўқув йилидан бошлаб таълим даргоҳининг ўзида билимлар беллашуви мусобақалари ўтказилади. Қолаверса, «Сенатор стипендияси» ташкил этилади.

Олий Мажлис Сенати аъзоси А. Сангинов ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларига ҳам алоҳида ғамхўрликлар кўрсатиб келмоқда. Мактабга борадиган йўллар таъмирланди, улардаги тоза ичимлик суви муаммолари бартараф этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер