Сенатор республика илмий-амалий анжуманда иштирок этди

13:12 16 Март 2026 Сиёсат
289 0

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев «Замонавий таълим тизимида инновацион ривожланиш ва янги авлод малакалари» мавзусида республика илмий-амалий анжуманда иштирок этди.

ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати томонидан «Science and Innovation» халқаро илмий журнали ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда соҳа вакиллари, олимлар ва мутахассислар қатнашдилар.

Тадбирда таълим тизимида компетенциявий ёндашувни жорий этиш, инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш, таълим жараёнини рақамлаштириш, STEAM ва фанлараро интеграция асосида ўқувчиларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуман доирасида сенатор ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти, ўқув жараёни ва ўқувчилар учун ташкил этилган тўгарак машғулотлари билан ҳам танишди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, таълим сифатини ошириш, инновацион ва рақамли технологияларни таълим жараёнига кенг жорий этиш юзасидан таклифлар билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер