Сенатор МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Назорат-бюджет комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этди
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг Назорат-бюджет комиссияси мажлисида онлайн шаклда иштирок этди.
Унинг ишида МДҲга аъзо давлатлар парламентлари вакиллари, экспертлар ва мутахассислар қатнашди.
Тадбир доирасида Ассамблея фаолиятининг молиявий таъминоти билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, 2025 йил учун молиявий мажбуриятларнинг бажарилиши, Ассамблея фаолиятини таъминлаш бўйича даромад ва харажатлар сметасининг ижроси ҳамда 2026 йил учун молиявий кўрсаткичларга киритилаётган ўзгартиришлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ассамблея фаолиятини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш, 2026 йилга мўлжалланган иш режасига аниқликлар киритиш ҳамда Назорат-бюджет комиссиясининг 2025 йилдаги фаолияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Муҳокама якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг