Сенатор МДҲ ПА доимий комиссияси мажлисида қатнашди
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулхаким Эшмуратов МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг Ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссияси мажлисида онлайн шаклда иштирок этди.
Мажлисда МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси томонидан ишлаб чиқилган модель қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Муҳокама якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг