Сенатор БМТ ҳамкорлик дастури бўйича бошқарув қўмитасининг йиғилишида иштирок этди

12:01 17 Март 2026 Сиёсат
264 0

Тошкент шаҳрида БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича 2026–2030 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича Бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев иштирок этди.

Йиғилишда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида эришилган натижалар сарҳисоб қилиниб, 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик йўналишлари ва устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Келгусида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер