Сенат Раиси куни кеча пойтахтимизнинг Сергели туманидаги портлаш оқибатида зарар кўрган ҳамюртларимизга ҳамдардлик билдирди
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Давлатимиз Раҳбарининг топшириғига биноан ҳолат бўйича зудлик билан Ҳукумат комиссияси иш бошлади. Ҳозирда комиссия ҳолат сабабларини ўрганиш ва талафотларни бартараф этиш, жумладан жабрланганларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Ишонамизки, тез фурсатларда ходиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилади. Фурсатдан фойдаланиб, бундай оғир дамларда матонат кўрсатаётган қутқарувчи – ҳарбийларимизга (ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ), шифокорларимизга, қолаверса, жабланганларга беминнат ёрдам қулини чўзаётган фидойи ҳамюртларимизга ҳамда волонтёрлик ҳаракатига барча сенаторлар номидан миннатдорчилик билдирамиз.










Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг