Сенат Раиси БМТ Аҳолишунослик ва ривожланиш бўйича жамғармасининг минтақавий директори билан учрашди

17:12 05 Ноябрь 2022 Сиёсат
1403 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

5 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик ва ривожланиш бўйича жамғармасининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Флоренс Бауер билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан мазкур жамғарма ўртасида репродуктив саломатлик ва ҳуқуқларни мустаҳкамлаш, эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, аҳоли динамикаси ва ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик ҳамда ўсмирлар ва ёшлар билан ишлаш масаласидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Т.Нарбаева Ўзбекистон БМТнинг гендер тенглигини таъминлаш, репродуктив саломатлик, оналик ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича барча асосий тавсияларини изчил ва босқичма-босқич амалга ошириб келаётганини таъкидлади.

– Ҳозирда кун тартибидан белгиланган вазифаларни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш ўрин олган. Хусусан, илдиз отган стереотипларни йўқ қилиш ва жамиятда гендер тенглиги ҳақида тўғри тасаввурни шакллантириш бўйича барча соҳаларда иш олиб бориш зарур.

Гендер зўравонлик оқибатларини бартараф этишдан кўра унинг юзага келишининг олдини олиш механизмларини кучайтириш жуда муҳимдир.

Ва бу жараёнда халқаро ҳамкорлар тажрибаси, ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, ушбу йўналишдаги кейинги ҳаракатлар учун ягона стратегияни ишлаб чиқиш беқиёс аҳамиятга эга – дея, қайд этди Сенат Раиси.

Ўз навбатида Ф.Бауер, Ўзбекистонда репродуктив саломатлик ва гендер тенглигини таъминлаш, аҳолишунослик соҳасида миллий салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишлар жадал давом этаётганини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот чоғида, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда БМТ Aҳоли жамғармасининг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги бўйича фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер