«Сен учун мен» фильми кенг жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилади

11:27 25 Апрель 2018 Маданият
5045 0

Режиссёр Аҳрор Нурмуҳаммад ҳамда «Дилшоҳ медиа» кинокомпанияси ҳамкорликда суратга олган «Сен учун мен» фильми 5-майдан кенг жамотчилик ҳукмига ҳавола қилинади.

Фильмда Азамат Аҳроров, Муқаддас Саъдуллаева, Темур Исрофиловлар бош рольларни ижро этишган. Фильмда, шунингдек, Саид Мухторов ҳамда Шоҳида Исмиловалар сингари актёр ва актрисаларни ҳам кўриш мумкин.

«Сен учун мен» фильми ижодкорлари мазкур картинани роппа-роса бир йил мобайнида суратга олишди. Фильмни 5-майдан Алишер Навоий номидаги кино саройида томоша қилишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер