“Савицкий кундаликлари” мультимедиа кўргазмаси очилди
Кўргазма Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда кўплаб картиналарни “жонланган” ҳолда кўриш мумкин.
Намойиш ашёлари сифатида Игор Савицкий номидаги Давлат санъат музейи сара тўпламларига мансуб асарлар тақдим этилган. Бу музей коллекциясидаги дурдона асарлардан Тошкент сарҳадларидан чиқмасдан туриб баҳраманд бўлишдек ноёб имкониятдир.
Кўргазма 7 июнь кунигача “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ”нинг 5-павильонида намойиш этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг