Саудия Арабистонига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

14:22 28 Февраль 2020 Жамият
1830 0

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси Ўзбекистон томонини чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг Умра амалларини бажариш ва Мадина шаҳридаги Пайғамбаримизнинг Муқаддас Масжидини зиёрат қилиш мақсадида Подшоҳликка кириши ҳамда уларга виза берилиши вақтинчалик тўхтатилганилиги тўғрисида расман хабардор қилди.

Мазкур чоралар COVID-19​ коронавирусининг тарқалишини олдини олиш учун қўлланилмоқда.

Шу муносабат билан Подшоҳликка боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонининг мазкур қарорини ҳисобга олишлари зарур.

ТИВ 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер