Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони 200 минг нафардан ошди

21:17 04 Июль 2020 Дунё
1104 0

Саудия Арабистони коронавирус билан касалланганлар сони бўйича араб давлатлари орасида рекордни янгилади. 3 июль куни бу кўрсаткич 200 минг кишидан ошиб кетди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Twitter"даги саҳифасида.

«Сўнгги суткада 4 мингдан ортиқ касалланиш ҳолатлари аниқланганидан сўнг Саудия Арабистонида COVID-19 тарқалиши бошланганидан бери касалланганларнинг умумий сони 201,801 мингни ташкил этмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Янги аниқланган беморларнинг 431 нафари Даммамда, 399 нафари Ҳуфофда, 383 нафари пойтахт Риёдда ва яна 306 нафари Тоифда қайд этилган.​

Шунингдек, Саудияда ўтган суткада 50 киши вирус сабаб дунёдан ўтди. Бу билан қурбонлар сони 1802 кишига етди. 140 614 киши вирусдан соғайган бўлиб, 59 385 киши шифохоналарда даволанмоқда.

Ҳозирда Саудия Арабистони вирус тарқалиши бўйича дунёда ўн тўртинчи ўринда турибди.

Коронавирусга чалинганлар сони доимий равишда ортиб бораётганига қарамай, Саудия Арабистони ички авиақатновлар ва вилоятлараро ҳаракатланишга рухсат бериб, май ойининг охирида аста-секин чеклов чораларини юмшата бошлади.

Мамлакат масжидлари яна ишлай бошлади. Бироқ Саудия Арабистони хорижлик зиёратчилар учун 2020 йилги Ҳаж зиёратини бекор қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер