Саудия Арабистони 7 та давлат фуқароларига сайёҳлик визасини беришни тўхтатди

13:57 28 Февраль 2020 Дунё
3037 0

Фото: islam-today.ru

Саудия Арабистони Туризм вазирлиги коронавирус билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд этилган 7 та мамлакат — Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Италия ва Қозоғистон фуқаролари учун электрон сайёҳлик визаларни беришни вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди. 

“Ушбу мамлакатлар фуқаролари Саудия аэропортларига этиб борганларида ҳам сайёҳлик визаларини ололмайди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу мамлакатлар фуқаролари илгари олган сайёҳлик визаларидан ҳам ҳозирча фойдалана олмайди.

Қироллик ҳукумати бу “вақтинчалик чора” эканини таъкидламоқда. Электрон сайёҳлик визаси олиш ҳуқуқига эга бўлган дунёнинг бошқа 40 дан ортиқ мамлакатлари фуқаролари эса бу имкониятдан фойдаланишда давом этиши ёки ёки аэропортга этиб борганида виза олиши мумкин.

Аввалроқ, Саудия Арабистони коронавирус сабабли 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан Умра зиёратчиларининг мамлакатга киришини вақтинчалик тақиқлагани хабар берилган эди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳам Умра визасининг берилиши вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер