Саркози президентлик сайловларида иштирок этишдан бош тортди
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози мамлакатда 2022 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда “lenta.ru” хабар бермоқда.
Саркози ҳали ҳам республикачилар сиёсий партиясининг аъзоси эканлигини ва ундан чиқиб кетиш нияти йўқлигини таъкидлади. У Франция тақдирига бефарқ эмаслигини ҳам қўшимча қилди.
Шу билан бирга, мамлакатнинг собиқ раҳбари, ҳатто суд оқлов ҳукми чиқарган тақдирда ҳам, у фаол сиёсий фаолият билан шуғулланмаслигини айтиб ўтди.
Аввалроқ, Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозини коррупция иши бўйича уч йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу муддатни икки йили шартли ҳисобланади ва Саркози бир йилни қамоқда ўтказади. Шу тариқа Николя Саркози ҳақиқий муддат олган Франциянинг биринчи собиқ раҳбари бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг