Санэпидқўмитанинг қашқадарёлик ёш ходимлари тақдирланди

12:25 23 Февраль 2026 Жамият
359 0

Қарши шаҳрида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Санэпидқўмита) раиси Баҳодир Юсупалиев ҳамда соҳада фаолият юритаётган қашқадарёлик ёш мутахассислар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда ёшларнинг муаммолари, таклифлари тингланди. Ҳар бир ёш изланиши, интилиши зарурлиги, билимли, фаол ва ташаббускор ёшлар тизимли қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

- Энди ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтарамиз, — дейди қўмита раҳбари. — Хорижий тилларни билган ва соҳада ташаббускорлик қилаётган ёшлар хорижга малака ошириш ва тажриба алмашишга юборилади. Ҳар бир тумандан тил ўрганишга иштиёқи бор ёшларнинг 2 нафарига хорижий тил курсларига 6 ойлик тўловлар тўлаб берилади. Агар бу тажриба ўзини оқласа, Республикамизни бошқа ҳудудларида ҳам жорий қилинади.

Тадбир сўнгида Санэпидқўмитанинг вилоят бошқармаси ҳамда туманлардаги қуйи тизимларида фаолият юритаётган ташаббускор, ёш ходимлардан 17 нафарига 5 миллионлик ваучерлар сертификати тантанали топширилди.

Шу куни Санэпидқўмита раҳбарияти ҳамда вилоятдаги тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер