«Самосуд» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишончсизликдан эмас, қонунларни билмаслик, менсимасликдан келиб чиқмоқда - БП вакили
Айни вақтда АОКАда «Самосуд»нинг ҳуқуқий оқибатлари, уни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Унда «Самосуд» пайдо бўлишининг асосий сабаби нима? Нега одамлар бирор ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилмасдан ўзи жазолашга қарор қилади? - деган саволга Бош прокуратура масъул ходими Шокир Назаров жавоб берди.
«Самосуд» шахсларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлиги эмас, қонунларни билмаслиги ёки била туриб менсимаслигидан келиб чиқмоқда.
Тергов жараёнларида шу нарсага гувоҳ бўлдикки, одамлар жаҳл устида ёки ўз хатти-ҳаракатлари қонуний жавобгарликни келтириб чиқаришини билмаган ҳолда самосудга йўл қўяди. Ҳолбуки жиноят кодексида ҳар бир жиноят учун жазо муқаррар эканини белгиланган.
«Самосуд» натижасида киши — кимнидир жазолаш учун айбланувчига айланиб қолиши мумкин. Агар улар бу орқали кимгадир тан жароҳати етказса, Жиноят кодексининг 104-, 105-, 109-моддалари бўйича чора кўрилишига олиб келади», дейди Шокир Назаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «самосуд» учун қандай жазолар борлиги ҳақида маълумот берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг