Самарқандлик болаларга Президент совғалари етиб борди
Вилоят халқ таълими бошқармаси маълумотларга кўра, жорий йил вилоятдаги меҳрибонлик уйларининг 930 нафар тарбияланувчилари, SOS болалар маҳалласида яшаётган болалар, боқувчисини йўқотган чин етимлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари фарзандларига Президент совғалари берилади.

Ушбу совғалар 29 декабрь куни ўтказиладиган Президент арчаси байрам тадбирларида тантанали равишда топширилади.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг