Самарқанддаги хонадонда 2,2 миллиард сўмлик «свет» ўғирланди

13:26 04 Март 2026 Жамият
288 0

Самарқанд шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган «майнинг ферма» фош этилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, «Ўзенергоинспекция» Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Унга кўра, фуқаро Н.С. га қарашли хонадонда 5 та майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.

Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида 2 миллиард 295 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер