Самарқандда яна бир университет филиали ташкил этилади
Архив сурат
Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифалар ҳамда ёшларни олий таълим қамровини ошириш мақсадида “Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали”ни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Бунда Самарқанд филиалида ташкил этиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув-услубий таъминотини яратиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан Филиал фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда малакали илмий-педагогик кадрлар билан тўлдириш назарда тутилган.
Шунингдек, 2025 йилга қадар Тошкент давлат аграр университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш ҳам белгилаб қўйилган.
Масъул ижрочилар — проректорлар (С.Исломов, К.Султонов, И.Исроилов, А.Абдувосиқов, Ш.Сатторов).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг