Самарқандда «Таълим ва касб» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди

14:50 17 Апрель 2026 Жамият
152 0

Самарқанд шаҳридаги Туризм академиясида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, «MY FAIR» МЧЖ ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида «Таълим ва касб» халқаро кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада 60 дан ортиқ хорижий олий таълим муассасалари ўз имкониятларини намойиш этди. Жумладан, Россия, АҚШ, Туркия, Польша ва Қозоғистон каби давлатларнинг нуфузли университетлари қатнашиб, ўқувчи-ёшлар ҳамда абитуриентларга таълим дастурлари, қабул шартлари ва халқаро грант имкониятлари ҳақида маълумотлар тақдим этишди.

Тадбир иштирокчилари хорижий таълим муассасалари вакиллари билан бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўлишди. Суҳбатлар давомида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим сифати, таълим гарантлари ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.

Кўргазма ёшларга касб танлашда муҳим йўл-йўриқ кўрсатиб, хорижий таълим имкониятлари билан яқиндан танишиш ҳамда университетлар вакиллари билан мулоқот қилиш имконини берди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер