Самарқандда тадбиркорнинг 11,7 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар аниқланди

19:26 23 Август 2024 Жамият
397 0

Самарқанд вилояти Булунғур туманида тадбиркорнинг 11,7 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан «S.G.» МЧЖ ҚК таъсисчисининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «S.G.» МЧЖ ҚК собиқ раҳбари Н.К. корхона омбор мудирлари ва кассири А.А. билан ўзаро тил бириктириб, корхонанинг 820,8 тонна гилос маҳсулотини нақд пулга сотиб, жами 11,7 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер