Самарқандда халқаро мусобақага старт берилди

15:56 27 Октябр 2021 Жамият
696 0

Фото: Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”

Кўҳна Самарқанд шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида камондан отиш бўйича аёллар ўртасида илк маротаба ўтказилаётган “Тўмарис кубоги” халқаро турнирига старт берилди. Мазкур мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Грузия, Украина, Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан 50 нафардан ортиқ маҳоратли спортчилари иштирок этмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистонда спортни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ва соҳа вакиллари учун яратилган имкониятларни, айниқса, хотин-қизларни спортга жалб этишда эришилаётган ютуқларни алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Аёллар ўртасида ўтказилаётган ушбу мусобақа ҳам истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлашга, уларни нуфузли халқаро мусобақаларга тайёрлашга хизмат қилишини қайд этиб, иштирокчиларга зафар тилади.

Мусобақа 30 октябрга қадар давом этади.

 

 

  Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер