Самарқандда йўл бўйи инфратузилмаси модeрнизация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида йўл четидаги инфратузилма объектларини ривожлантириш“ дастурига мувофиқ, айни пайтда Самарқанд вилоятининг М-37 ва М-39 автомобиль йўлларида “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши“ ва “Олмота-Тошкент-Нукус“ қулай транспорт коридорини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Дастур доирасида 2020-2022 йилларда автомагистралнинг белгиланган нуқталарида 8 та турар жой пункти, яъни, меҳмонхоналар, турли дам олиш масканлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бугунги кунда ҳар бир объектда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 74,7 миллиард сўмни ташкил этади. Таъкидлаш керакки, мазкур маблағлар ҳисобидан автомобилда ҳаракатланаётган маҳаллий ва халқаро саёҳатчилар учун 550 та турар жой масканлари бунёд этилади. Бунинг натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Айни пайтда ҳудудларда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг