Самарқандда икки йигит бир қизни ўлдириб, кейин мурдани ёқиб юборди
Самарқанд вилоятидаги қаровсиз қолган боғчадан қизалоқнинг куйган жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «Qalampir» хабар берди.
Маълумотларга кўра, 7 январь куни ярим тунда 2002 йилда туғилган М.Набиев ва 2001 йилда туғилган М.Туробовлар 1997 йилда туғилган М.Қосимова ва 1994 йилда туғилган Д.Йўлдошевани ҳозирда ташландиқ бўлган Пастдарғом туманидаги мактабгача таълим муассасаси биносига олиб кетишган.
Шундан сўнг маст ҳолатда бўлган ёшлар ўзаро жанжаллашиб қолишган. Оқибатда йигитлар М.Йўлдошеванинг танасининг турли жойларига ошхона пичоғи билан уриб, уни қасддан ўлдирган. Кейин мурдани ёқиб юборишди.
Икки йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди (Бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар қўлга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг